Афсона билан суҳбат
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Ботир Зокиров дейилганида беихтиёр кўз олдимизда «Мафтун бўлдим», «Раъно», «Араб тангоси», «Хаёлимда бўлдинг узун тун», «Кеча боғда» сингари мусиқий санъатимиз хазинасидан ўрин олган ажойиб қўшиқлар ижрочиси гавдаланади. Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри жамоаси Бухорода шу санъаткорнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб тайёрланган — «Афсона билан суҳбат» театрлаштирилган бадиий дастурни намойиш этди.
— Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировнинг ҳаёти, ижодий фаолияти барчамиз учун ўрнак, — дейди театр директори Абдусаид Ғаниев. — Миллий эстрадамизнинг асосчиларидан саналган бу инсон ўзининг бетакрор ширали овози, ўлмас қўшиқлари билан юртимизни дунёга танитди. Унинг ҳаёти Ватанга меҳру муҳаббат, санъатга садоқат намунасидир. Биз жамоамиз билан саҳнада Ботир Зокировнинг образини яратганимиздан мамнунмиз. Бу асар нафақат республикамизнинг бир қатор вилоятлари, балки хорижда ҳам намойиш этилди. Томошабинлар уни илиқ кутиб олди.
Вилоят мусиқали драма театрида намойиш этилган асарда ноёб истеъдод эгасининг ҳаётига оид бурилиш нуқталари театрнинг Суръат Ортиқов, Бобур Чўллиев, Диёр Тўхтаназаров сингари иқтидорли актёрлари томонидан ўзига хос йўсинда талқин қилинган. Куй-тароналарнинг яратилиш тарихи билан боғлиқ лавҳалар, санъаткорнинг она-юртимизга меҳру муҳаббати акс этган кўринишлар, шунингдек, Ботир Зокировнинг ретрога айланган қўшиқлари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг