Адлия аралашуви билан фермер хўжалиги ерлари қайтарилди

17:10 20 Апрель 2023 Жамият
528 0

Иллюстратив фото

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан “Омад чорвадор” фермер хўжалиги раҳбари Б.Б.нинг фермер хўжалиги ерлари захира ер фондига қайтарилганлигидан нозори бўлиб қилинган мурожаати кўриб чиқилди.

Аниқланишича, Хонқа тумани ҳокимининг 2015 йил 26 августдаги тегишли қарори билан “Омад чорвадор” фермер хўжалигига умумий ер майдони150,2 гектар ер майдонлари ажратиб берилган.

Ушбу ҳоким қарорига асосан ф/х ва туман ҳокимлиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида 2021 йил 8 ноябрда шартнома тузилиб, ер майдонлари ижарага берилган.

“Омад чорвадор” ф/х 2019-2022 йилларда ижарага олинган ер майдонларига белгиланган экинларни(экиб) жойлаштириб, фаолият юритиб келган ҳамда ижарага олинган ер майдонларининг солиқлари белгиланган тартибда тўлаб келинган.

Бироқ, 2022 йил 22 декабрь кунига келиб “Омад чорвадор” ф/х раҳбари туман ҳокимининг 2019 йил 14 февралдаги тегишли қарори билан фермер хўжалиги ерлари захира ер фондига қайтарилганлиги тўғрисида хабардор қилинган.

Маълум бўлишича, туман ҳокимининг 2019 йил 14 февралда тегишли қарори қабул қилиниб, унда “Омад чорвадор” ф/х ва туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш, 150,2 гектар ер майдонларини захира ер фондига қайтариш ва фермер хўжалигини тугатиш белгиланган.

Туман ҳокимининг ушбу қарорини қабул қилишга асос бўлувчи ҳужжатлар ўрганилганида фақат Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича Хонқа тумани ишчи гуруҳининг хулосаси мавжудлиги, бошқа ҳужжатлар, шу жумладан фермер хўжалиги раҳбарининг ижара шартномасини бекор қилиб, ер майдонларини захира ер фондига қайтариш тўғрисидаги аризаси мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Ваҳоланки, Ер кодексининг 24-моддасига кўра ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғриси”даги низомнинг 12-бандига мувофиқ фермер хўжалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташаббуси билан амалга оширилади.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан, судга киритилган ариза қаноатлантирилиб, туман ҳокимининг 2019 йил 14 февралдаги тегишли қарори ҳақиқий эмас деб топилди ва фуқаронинг мурожаати ижобий ечимини топди.

Бу эса жойларда ҳуқуқий тарғибот ишларининг жонланаётгани, шунинг натижасида фуқароларимиз қонунчиликдан оз бўлса ҳам хабардор бўлиб боришаётганидан далолатдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер