Абу Дабида “Кичик Ўзбекистон” очилди
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Абу Даби амирлигининг Ал Ватба ҳудудида бўлиб ўтаётган “Шайх Зоид” фестивали доирасида “Ўзбекистон” павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Фестиваль иштирокчилари “Ўзбекистон” павильонига ташриф буюриб, мамлакатимизда тайёрланган мисгарлик, кулолчилик, миллий матолардан тайёрланган маҳсулотлар намойишига гувоҳ бўлиши мумкин. Шунингдек, павильонда миллий куй-қўшиқлар ҳамоҳанглигида Ўзбекистоннинг гастрономик имкониятларини кўрсатиш мақсадида турли миллий таомлар тайёрланиб, дастурхонга тортилмоқда.
Мазкур павильоннинг очилиш маросимида 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Абу Дабидаги ўзбекистонликлар иштирокида тантанали тадбир ўтказилди. фестивалнинг марказий мониторида Ўзбекистон байроғи жилоланиб, давлат мадҳияси янгради. шунингдек, 10 дақиқа давомида юртимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган роликлар намойиш этилди.
Дипломатик ваколатхоналар ҳамда фаол ватандошлар иштирокида фестивалнинг марказий майдони бўйлаб байроқлар билан парад уюштирилди.
Маълумот учун, “Шайх Зоид” маданий мерос анъанавий фестивали бешинчи марта ташкил этилмоқда ва у 2023 йил 17 ноябрдан 2024-йилнинг 9 мартига қадар давом этади.
Фестиваль учун ташкил этилган шаҳарчада 20 дан ортиқ иштирокчи мамлакат павильонлари, Санъат шаҳарчаси, “Selfiye street” майдони, Саҳро музейи, болалар майдончалари, гуллар шаҳарчаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари павильонлари ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг