6-Наманган округ сайлов комиссияси фаолиятини бошлади

Шу йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайлови учун кўрилаётган тайёргарлик юқори. Шу маънода бугун Наманган вилоятида ҳам ушбу муҳим сиёсий тадбирга аллақачон тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Президент сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссияси фаолиятини 15 августдан бошлади. Сайлов округининг илк иш куни барча ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжумани билан бошланди. Ушбу матбуот анжумани 6-Наманган округ сайлов комиссияси фаолиятига старт берилгани ва сайлов округида яратилган шароитлар билан янада яқинроқ танишишга имконият яратди.
Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги вилоят маданият марказида 6-Наманган округ сайлов комиссияси жойлашган бўлиб, шу ерда барча журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда округ сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов, раис ўринбосари Озодахон Чубаева иштирок этиб кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. Унда округ сайлов комиссияси таркиби, вилоятда сайлов жараёнларига тайёргарлик, сайлов қонунчилигидаги ўзгариш ҳамда янгиликлар хусусида маълумот берилади. Ўтказилган пресс тадбир шунчаки қуруқ маълумотлар беришдан ҳоли тарзда ўтказилиб, эркин мулоқот майдони яратилди. Бу эса журналистларнинг бутун оммага етказмоқчи бўлган маълумотларни сиёсий терминларсиз оддий, содда тарзда қабул қилганликлари анжуман ишини муваффақиятли ўтишида катта аҳамият касб этди.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш кунини белгилаш ва сайлов компанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 23 июлдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилганди.
Шу санадан эътиборан ушбу сиёсий тадбирга қизғин тараддуд кўришга киришилди. Сайлов Кодексининг 9-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилиши белгилаб қўйилган.
Шундан келиб чиққан ҳолда округ сайлов комиссияларини тузиш ҳамда уларни чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссиялари жойлашадиган ерини кўрсатган ҳолда эълон қилиниши сайловдан камида етмиш беш кун олдин, яъни 2021 йил 10 августгача амалга оширилиши белгиланган.
Округ сайлов комиссиясининг аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан Марказий сайлов комиссиясига сайлов округлари тузилганидан сўнг уч кун ичида тавсия этади. Округ сайлов комиссиясининг аъзолари жамоатчиликнинг обрў-эътиборли вакиллари орасидан тавсия этилади.
Жорий йилнинг 10 август куни Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоятимиз округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар кўриб чиқиб, сессияда тасдиқланиб, номзодлар Марказий сайлов комиссиясига тавсия этилди. Шу йилнинг 14 август куни Марказий сайлов комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг, жумладан, 6-Наманган округ сайлов комиссияси таркибини кўриб чиқилиб тасдиқланди. Ушбу 6-Наманган округ сайлов комиссияси таркиби 17 нафар кишидан иборат бўлиб, раис, раис ўринбосари, котиб ва 14 нафар комиссия аъзоларидир. Ҳудудлардаги барча округ сайлов комиссиялари фаолиятига 2021 йилнинг 15 августидан старт берилди.
Анжуманда муҳим сиёсий воқеага ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўрилаётгани айтилди. Шуни таъкидлаш керакки, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига аҳоли сони 2 878 698 нафарни ташкил этади. Бу йилги сайловларда дастлабки хатловга кўра 2021 йилнинг шу кун ҳолатига вилоят бўйича жами 1 761 586 нафар сайловчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Шундан, биринчи марта овоз берувчи ёш сайловчилар сони 41 614 нафарни ва кўзи ожизлар сони 1 448 нафарни ташкил этади.
Сайловга пухта тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Ҳар бир сектор ҳудудида замонавий қиёфага эга бўлган бинолар хатлов қилиниб, 831 та сайлов участкалари танланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг