40 ёшли Роналду уйланишга қарор қилди

11:14 12 Август 2025 Спорт
283 0

Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 40 ёшида уйланишга қарор қилди. Унинг севгилиси, таниқли модель Жоржина Родригес Instagram саҳифасида қўлидаги никоҳ узугини намойиш этган суратни эълон қилди. Кадрда Роналдунинг қўли ҳам кўриниб, у постда белгилаб қўйилган.

«Ҳа, розиман. Бу ҳаётда ҳам, абадиятда ҳам», деб ёзди Родригес.

Тўй санаси ва бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас. Роналду ҳам турмуш қураётгани ҳақида ҳали изоҳ бергани йўқ.

Жоржинанинг номсиз бармоғидаги тақинчоқнинг асоси (эҳтимол) платинадан ясалган бўлиб, бу унинг мустаҳкамлиги ва эстетик кўринишини таъминлайди.

Мазкур узук жами 15-37 каратлик олмос билан безатилгани тахмин қилинмоқда. Хусусан, «Briony Raymond» уни 25-30 карат деб баҳолаган бўлса, «Kegan Fisher» камида 15 карат, ён тошлари билан бирга эса 37 каратга етганини таъкидлаган.

Мутахассислар унинг қийматини 2-5 миллион АҚШ доллари атрофида баҳоламоқда. «Rare Carat» компанияси бош директори Ажай Ананд энг юқори баҳони — 5 миллион доллар, «Lorel Diamonds» мутахассиси Лаура Тейлор эса камида 2 миллион доллар деб кўрсатган. «The Cut» нашри узукнинг қийматини 2-4 миллион доллар оралиғида деб баҳолаган.

Айтиш жоиз, жуфтлик 2016 йилдан бери бирга. Улар беш нафар фарзанд — кичик Криштиану, суррогат она орқали туғилган эгизаклар Эва ва Матео, ҳамда икки қиз – Алана Мартина ва Белла Эсмералдани тарбияламоқда.

Маълумот учун, 40 ёшли Роналду — тарихдаги энг совриндор футболчилардан бири, беш маротаба «Олтин тўп» соҳиби. У шу вақтгача ҳеч қачон расмий никоҳда бўлмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?