40 минг кўчат — 40 миллион сўм даромад
Касби туманининг Жизза маҳалласида яшовчи Маҳлиё Муқимованинг турмуш ўртоғи давлат ташкилотида ишлайди. Топиш-тутиши яхши.
Аммо фақат турмуш ўртоғининг топаётгани билан чекланиб қолишни истамаган, ўзи ҳам ҳаракат қилиб, оила бюджетига ҳисса қўшишни ўйлаган аёл бир неча йил аввал кўчат етиштиришни йўлга қўйган.

- Бунинг учун катта сарф-харажат ҳам керак эмас, — дейди у. – Икки сотих майдонни ёпадиган кичик иссиқхона бўлса етарли. Ишни декабрь ойининг ўрталаридан бошлаймиз. Аввал уруғларни иссиқхонага, ерга экамиз. Улар униб чиққач, январь ойи охирларига келиб ҳар битта кўчатни алоҳида селофан стаканчага ўтқизамиз. Бу мавсум қирқ мингта кўчат етиштирдик. Ҳозир буюртмачиларга етказиб беришни бошлаб юборганмиз.
- Маҳлиё Муқимованинг айтишича, 2 сотих майдонда етиштирилган 40 минг дона кўчатдан барча харажатларни чиқариб ташлаганида ҳам 40 миллион сўм соф даромад қолади. Бу оила бюджети учун каттагина сармоя ҳисобланади. Кўчатлар тугаши билан иссиқхонани олиб ташлаб, ерга очиқ усулда озиқ-овқат маҳсулотларини экади.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг