38 давлат билан халқаро почталар жўнатиш тикланди

16:30 20 Апрель 2020 Жамият
995 0

“Ўзбекистон почтаси” АЖ 2020 йил 20 апрелдан бошлаб халқаро авиапочта жўнатмаларини юбориш қисман тикланди.

Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида 20 мартдан бошлаб “Ўзбекистон почтаси” АЖ юбориладиган почта жўнатмаларини ер усти транспорти орқали  бошқа давлатларга юбораётган эди. 

“Ўзбекистон почтаси” АЖ 2020 йил 20 апрелдан бошлаб халқаро авиапочта жўнатмаларини юбориш қисман тикланди.

Ҳозирда,  38 та давлатга халқаро авиапочта жўнатмаларини қабул қилиш бошланди. Жўнатмалар юк ташишни амалга оширувчи авиақатновлар орқали жорий йил 20 апрелдан 1 июнгача дунёнинг 38 давлатига “Eхtrа” тариф режаси асосида халқаро авиа почта жўнатмаларни етказиб берилиши йўлга қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?