3-синф болани жароҳатлаган ўқувчининг онаси жавобгарликка тортилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Аввалроқ Бектемир туманида 9-синф ўқувчиси 3-синф ўқувчисига тан жароҳати етказгани ҳақида хабар берилган эди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълум берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 4 октябрь куни тахминан соат 16:20 ларда Бектемир туманидаги 290-сонли мактабда 2010 йилда туғилган С.А. 2016 йилда туғилган Ф.А. билан ўзаро оғзаки гап талашиб қолган. Шундан сўнг С.А. велосипедда учиб кетаётган 9 ёшли Ф.А.ни оёғи билан тепиб юборган. Оқибатда Ф.А. юз қисми билан йиқилиб тушган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, вояга етмаган Ф.А.да «Юқори лаб ўнг томонлама шиллиқ қавати эзилиб йиртилган яраси, юқори жағ ўнг томонлама иккинчи тиши тўлиқ чиқиши, юқори жағ ўнг томонлама 1-тиши нотўлиқ чиқиши, бош пешона чап ёноқ чап лунж, чап елка камари, иккала кафт соҳалари, юмшоқ тўқималари лат ейишлари ва шилинмалари» жароҳатлари борлиги аниқланган. Ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, соғлиқни қисқа муддатга бузилиши олиб келган енгил тан жароҳатлари деб баҳоланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув жараёни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан шахсан назоратга олинган.
Ҳозирда вояга етмаган 15 ёшли С.А.нинг онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси («Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, мактаб маъмурияти ва ота-оналар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинган.
«Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади ИИББ хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг