28 октябрь — Бутунжаҳон дзюдо куни
Фото: Ҳасан Пайдоев - "Халқ сўзи"
Спорт нафақат инсонлар балки бугун жамият камолотида муҳим омил ҳисобланади. Спорт инсон ўз-ўзини тарбиялаши учун етакчи омиллардан бири сифатида талқин этилади. Спортдаги кўрсаткичларнинг ўсиш меъёрига қараб спортчи нафақат жисмоний, балки руҳий, ақлий, ахлоқий, маънавий ва ватанпарварлик нуқтаи назаридан тарбия жараёнига кириб боради. Бу борада спортнинг аҳамияти ниҳоятда каттадир.
Мамлакатимизда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар бугун мамлакатимиз ёшларининг спорт соҳасида улкан муваффақиятларга эришишларида муҳим омил бўлмоқда. Юртимизда барча спорт турлари, жумладан, дзюдога ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Жорий йил Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси Венгрия пойтахти Будапештда ўтган жаҳон чемпионатида аралаш жамоавий йўналишда учинчи ўринни қўлга киритгани, шунингдек, халқаро дзюдо федерацияси байроғи кейинги мезбон сифатида Ўзбекистонга топширилгани бунга яққол мисолдир.
Дзюдо бўйича келгуси жаҳон чемпионатига 2022 йил Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Бу ушбу спорт турида катталар ўртасидаги илк дунё биринчилиги сифатида тарихда қолади.
Бугунги сана муносабати билан барча дзюдочиларни муборакбод этамиз!
“Халқ сўзи”.











Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг