2026 йилги Жаҳон чемпионатининг қуръа ташлаш маросими қачон, қаерда бўлиб ўтади?

2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди. Бу ҳақда ФИФА ўзининг расмий сайтида маълумот берди.
Унга кўра, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 5 декабрь куни Вашингтон шаҳридаги Кеннеди марказида ўтказилади.
«Жаҳон чемпионати тарихидаги энг узоқ кутилган қуръа маросимини АҚШнинг маданий юраги бўлган Кеннеди марказида ўтказишдан мамнунмиз. Бу – турнир йўлидаги муҳим босқич бўлиб, 2026 йилги энг йирик спорт тадбирига тайёргарлик жараёнида асосий воқеалардан бири ҳисобланади. Биз жамоа делегациялари, ҳамкорларимиз, ОАВ ва энг муҳими, 16 мезбон шаҳар мухлисларини АҚШ пойтахтида кутмоқдамиз», — дейди ФИФА президенти Жанни Инфантино.
Маълумот учун, бугунги кунга келиб, мезбонлардан ташқари яна 10 терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан. Булар: Ўзбекистон, Аргентина, Австралия, Бразилия, Эквадор, Эрон, Япония, Иордания, Корея Республикаси ҳамда Янги Зеландия.
Канада, Мексика ва АҚШ яшил майдонларида ўтказиладиган мундиал баҳсларида 48 та терма жамоа иштирок этади. Қуръа ташлаш кунига қадар Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 42 жамоа аниқланган бўлади. Қолган 6 йўлланма эса 2026 йил март ойида ўтказиладиган плей-офф баҳслари орқали аниқланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг