2026 йилда деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлашга 35 трлн сўм берилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Пахтачиликда механизациялаш даражасини 85 фоизга етказиш учун келаси йил яна 800 та терим машинаси, 450 та кўп функцияли сеялка ва 3 минг дона плёнка йиғадиган машина олиб келиниши белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан пахта етиштириш учун фермерларга ҳар бир гектарга ажратиладиган маблағ 1,4 баробар кўпайтирилиб, 17,5 миллион сўмга етказилади.
Умуман, пахтачиликдаги ишларни янада жонлантириш учун 2026 йилда деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлашга 35 триллион сўм берилади.
Ғаллачиликда ҳам шўр, сувсизлик ва иссиққа чидамли янги навларни яратиш борасидаги изланишлар янада кучайтирилиши таъкидланди.
Яқинда Мексикадаги Жаҳон маккажўхори ва ғаллачилик тадқиқотлар марказидан 100 дан зиёд янги ҳосилдор ғалла нави олиб келинди. Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Жиззахдаги ғаллачилик институтларини модернизация қилишга Жаҳон банки маблағидан 10 миллион доллар берилди.
«Бу ҳаммаси эмас! Энди ўз маблағи ҳисобидан ғалла етиштирган фермерларга пахтадаги каби ҳосилининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади», деди Президентимиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг