2025/2026-ўқув йили учун олий ва касбий таълим муассасаларига қабул очилди
Иллюстратив фото
5 июндан бошлаб 2025/2026-ўқув йили учун олий ва касбий таълим муассасалари учун қабул очилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.
Президент фармонига асосан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида икки босқичда амалга оширилади.
Абитуриентлар 5 июндан 25 июнга қадар My.uzbmb.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Улар тест синовида иштирок этиш учун фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди. Ижодий ёки касбий имтиҳон талаб қилинадиган йўналишлар бўйича эса олийгоҳ, таълим тили ва ҳудуд белгиланади. Кириш имтиҳонлари июль август ойларида ўтказилади ва тест натижалари имтиҳондан кейинги кун эълон қилинади.
Тестлар тўлиқ якунлангач, абитуриентлар 15 кун давомида олий таълим муассасаси, йўналиш, таълим шакли ва танлов устуворлигини белгилайди. Талабаликка тавсия этилганлик ҳолати қабулнинг иккинчи босқичи тугаганидан сўнг бир ҳафта ичида Билимни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Техникумга ўқишга киришни истаган абитуриентлар эса олий таълимга қабул натижалари чиққанидан сўнг 10 кун ичида техникум, касб ва таълим шаклини танлайди. Натижалар бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
Маълум қилинишича, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайликлар яратиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда барча олий таълим муассасаларида «Қабул-2025» штаби фаолияти йўлга қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг