2025 йилги Давлат бюджети параметрлари ва янги ваколатлар юзасидан семинар ўтказилди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
2025 йил 27 февраль куни Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда маҳаллий Кенгашларнинг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиялари учун семинар ташкил этди.
Семинарда 2025 йилги Давлат бюджети тақсимоти, ижтимоий ҳимоя ва маҳаллий бюджетлар ваколатлари бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Давлат раҳбари томонидан ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 200 млрд долларга олиб чиқиш вазифаси белгилаб берилган. Буни амалга оширишда маҳаллий Кенгашларнинг фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга.
Семинарда “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонундаги янги нормаларга изоҳ берилди. Хусусан, давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармалари аввалги йилдаги ҳажмдан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилиши белгиланган.

Шунингдек, жорий йилдан бошлаб маҳаллий Кенгашларга якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий солиқ ставкаларини белгилаш, сув солиғи ставкаларига коэффициент қўллаш ва маҳаллий бюджетлар даромадлари таркибини кенгайтириш ваколатлари берилгани таъкидланди.
Семинар сўнгида маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш ва бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар берилди.







Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг