2025 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган ҳиндистонликлар сони деярли 50 фоизга ўсди
2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ҳиндистондан Ўзбекистонга 10,3 минг нафар турист ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди. Таъкидланишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 минг нафарга ёки 47,4 фоизга кўпни ташкил этмоқда.
Туристлар ташрифи турли мақсадларга асосланган бўлиб, уларнинг энг кўп қисми саёҳат қилиш учун келган. Хусусан, 5 минг 310 нафар Ҳиндистон фуқароси Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрган. Бу эса мамлакатнинг туризм салоҳияти ортиб бораётганидан далолат беради.
Шунингдек, 3 минг 65 нафар турист хизмат сафари, 1 минг 864 нафари таълим олиш мақсадида келгани қайд этилган. Қариндошларини йўқлаш учун 80 нафар, тижорат мақсадида 5 нафар ҳамда даволаниш учун 2 нафар Ҳиндистон фуқароси Ўзбекистонга келган.
Мутасадди ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишлар натижасида мамлакатда туризм, таълим ва халқаро ҳамкорлик борасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Ҳиндистондан келаётган туристлар сони ортиши эса бу йўналишдаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг