2024 йилнинг «Bitcoin»дан ҳам даромадлироқ маҳсулоти қайси?
Какао 2024 йилда асосий хомашё маҳсулотлари орасида энг сердаромадига айланди. Бу маҳсулот қиймати ҳатто «Bitcoin» ва АҚШ фонд биржасини ортда қолдирган. Бу ҳақда «MarketWatch» молия нашри хабар берди.
Март ойида какаонинг 1 тоннаси нархи 11 954 долларга етди. Яъни маҳсулот қиймати йил бошига нисбатан деярли 185 фоизга ўсди. Солиштириш учун: «Bitcoin» 128 фоиз, S&P 500 индекси 25 фоиз қимматлашган.
Нашр ёзишича, какао нархи ўсишдан тўхташига умид қилмаса ҳам бўлади. Чунки 2023/2024-қишлоқ хўжалиги йилида сўнгги 60 йилдаги энг жиддий тақчиллик кузатилди.
Камҳосилликнинг асосий сабабчиси — Ғарбий Африкадаги ноқулай об-ҳаво шароити. Океанлар ўта исиб кетиб, шундоқ ҳам икки йилдан буён иқлим ўзгаришларидан талафот кўраётган какао дарахтларига янада салбий таъсир кўрсатди.
Октябрь ойида Ғарбий Африканинг айрим ҳудудларида ҳукм сурган нам ҳаво какао дарахтларига зиён етказди. Яқинда юз берган қуруқ чангли шамол ҳам баҳорда йиғиб олинадиган ҳосилга хавф солмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг