2021 йилдан гидрометеорология маълумотлари пулли бўлади
2021 йилдан гидрометеорология маълумотларини сотиб олиш жараёнига ўтилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди.
«Гидрометеорология хизматининг асосий фойдаланувчиси — давлат ташкилотлари, йирик кластерлар, йирик фермерлар ва албатта инвесторлардан иборат.
2021 йилда гидрометеорология хизмати сифатини оширишга асосий эътибор қаратилса, 2022 йилда давлат маблағларини 30 фоизга камайтириш режалаштирилган. 2021 йилда маълумотларни сотиб олиш жараёнига ўтиш режалаштирилмоқда. Яъни, давлат хизматларидан ташқари хусусий секторни шакллантириш назарда тутилмоқда.
ЎзМуда Россия Гидрометеорология университетининг шу йўналишдаги факультети очилади.
Янги геопортал тизими тест режимида ишга тушяпти. Бунинг ёрдамида хавфли зоналар, хавфли ҳудудлар бўйича картага олдиндан туширилади ва огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади», деди Ҳабибуллаев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг