17 та МТТдаги имконияти чекланган болалар учун махсус ускуналар етказиб берилди (фото)

18:10 18 Март 2021 Жамият
4001 0

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри бўйлаб, 17 та мактабгача таълим ташкилотларига имконияти чекланган болалар учун махсус ускуналар етказиб берилди.

Тошкент шаҳрида коррекцион-педагогик ва реабилитация ускуналари билан жиҳозланган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини яратиш дастури ишга туширилди. 

Вазирликнинг «Халқ сўзи»га маълум қилишича, дастурнинг биринчи босқичига старт берилди. Тошкент шаҳри бўйлаб 17 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари учун реабилитация ускуналари етказиб берилмоқда.

Реабилитация ускуналари рўйхатига: тиббий мажмуа «Амблиотер»и, кўриш қобилияти заиф бўлган болалар учун қурилмалар, юмшоқ қуруқ ҳовузлар, болаларни ўқитиш учун зиналар (беморни юқорига ва пастга кундалик тайёрлаш учун ишлатилади), таянч-ҳаракат бузилиши бўлган болалар учун гуруҳларда болалар ортопедик функционал қурилмалари, вертикализаторлар, юриш учун ортопедик машқлар машиналари, болалар учун аравачалар, бундан ташқари болаларнинг турли хил машқ жиҳозлари, чақалоқлар учун махсус ётоқлар ҳам ўрин олган.

Дастурнинг биринчи босқичида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги жами 17 та МТТлардаги имконияти чекланган болалар учун коррекцион-педагогик ва реабилитация ускуналари етказиб берилди.

Кейинги босқичларда Тошкент шаҳридаги давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини қайта таъмирлаш ва қуриш, шу билан бирга, республикамизнинг барча ҳудудларидаги давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини зарур махсус ускуналар билан жиҳозлаш учун қўшимча маблағлар жалб этиш режалаштирилган. Бутун мамлакат бўйлаб 70 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари йил охиригача замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши кутилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?