11 — 13 март кунлари пойтахтимизда “AgroWorld Uzbekistan — 2025” йигирманчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 11-13 март кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида “Агро саноати – AgroWorld Uzbekistan 2025” йигирманчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида мазкур тадбир ва иштирокчи компаниялар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, бу йил кўргазмада 23 мамлакатдан 130 дан ортиқ компания иштирок этади. Унда хорижий иштирокчилар улуши 81 фоизни ташкил этади. Маҳаллий компаниялар орасида қишлоқ хўжалиги ускуналари, ўғитлар, омухта ем, лаборатория ускуналари ва инкубацион материаллар етакчи ишлаб чиқарувчи ҳамда етказиб берувчилар қаторида ўз имкониятини намоён этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг