1 кунда 900 хонадонга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди (Фото)
Фарғона вилоятида хайрияларни мувофиқлаштириш марказига аҳолини мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида 1197 қисқа рақами билан “Call-марказ” ташкил этилган. “Call-марказ”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 10 нафар кўнгилли ёшларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилиб, аҳолидан тушаётган мурожаатлар тезкорлик билан рўйхатга олинмоқда.

Ҳар бир туманда шаклланган ишчи гуруҳлар аъзолари маълумотларни умумлаштириб манзилли рўйхат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, гуруч, картошка, ёғ, пиёз, макарон, шакар, товуқ, тухум, нон) ни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 190 нафар кўнгилли ёшлари томонидан 38 та “Damas” автомашинаси орқали манзилларига етказилмоқда.

Бугунги кунга қадар Фарғона вилояти бўйича 1161 та (1 кунда 900 та, 2 кунда – 103 та, 3 кунда 158 та) хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мутахассислари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг кўнгилли ёшлари ҳамкорликда Фарғона вилоятида карантинга олинган шифокорларнинг 30 та хонадонларига 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришди.

-Ушбу марказнинг тўлақонли фаолиятини юритиши учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 150 нафардан зиёд кўнгилли ёшлари ихтиёрий асосда фаолият юритмоқда,- дейди Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ахаджон Акбаров. -Шаҳар-туманлардаги назорат ўтиш постларига, ҳудудларни гигиеник тозалаш ишларига ҳамда карантинга олинган оилаларни кириш-чиқишларини назорат қилиш учун посбонликка вилоят бўйича 300 нафардан ортиқ волонтёр ёшлар жалб этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти ва маҳаллий Кенгашларида фаолият юритаётган ходимларнинг ташаббуслари билан марказга 4500 дона тухум ва 150 кг гўшт маҳсулоти етказиб берилган.


Элёржон ЭҲСОНОВ,
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг