Азизбек Икромов Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди

Унинг номзоди аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

15:38 28.01.2026
Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди.

15:29 28.01.2026
Чегара олди ҳудудида ноқонуний ов аниқланди

Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Музработ туманининг “Буюк Ипак йўли” МФЙ ҳудудида, чегара олди минтақада жойлашган шолипоя даласида ноқонуний ов ҳолати аниқланди.

13:44 28.01.2026
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

2025 йил декабрь ойида умумий инфляция прогноз доирасида шаклланиб, йиллик 7,3 фоизгача пасайган. Инфляциянинг пасайишига қатъий пул-кредит шароитлари, алмашув курсининг мустаҳкамланиши ва импорт нархлари таъсирларида базавий инфляциянинг секинлашиши ҳисса қўшган. Хусусан, декабрь ойида базавий инфляция йиллик ҳисобда 5,7 фоизгача пасайган.

11:27 28.01.2026
«Ташаббусли бюджет»нинг 10-мавсуми 1 февралдан бошланади

Ушбу мавсум «Ташаббусли бюджет» жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи – юбилей мавсум ҳисобланади.

10:20 28.01.2026
Қонун устуворлиги – халқ фаровонлиги кафолати

Пойтахтимиздаги “Тараққиёт стратегияси” марказида “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш” йўналишида матбуот анжумани ўтказилди.

19:00 27.01.2026
Терговда сон эмас, сифат бўлиши керак — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари илғор хорижий тажриба асосида тергов идораларининг фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

17:26 27.01.2026
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида янги вазифалар белгилаб берилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

17:00 27.01.2026
Пойтахт туманларида «Қайтарув гуруҳлари» фаолияти ташкил қилинади

Ушбу гуруҳларга Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент ислом институти, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти, Ўзбекистон Миллий университетининг етук мутахассислари жалб қилинади. Гуруҳ аъзолари моддий рағбатлантирилади.

15:49 27.01.2026
Президент спортчиларнинг аксарияти безорига айланиб кетаётгани ҳақида гапирди

Мутасаддиларга бу йўналишда назоратни таъминлаш вазифаси қўйилди. Жанговар спорт турлари билан шуғулланаётган ёшларни касбга ўқитиб, салоҳиятига мос иш билан банд қилиш тизимини яратиш топширилди.

15:36 27.01.2026
Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги раҳбари огоҳлантирилди

Унга кўра агентлик раҳбари Равшан Маматов фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.

15:22 27.01.2026
Профилактика инспекторларининг формаси ўзгаради

Президент раислигида ўтаётган йиғилишда профилактика инспектори учун замонавий, халққа ёқадиган кўринишда формани тайёрлаш топширилди.

15:05 27.01.2026
Бизга юқори касбий компетенцияларга эга, талабчан ёш раҳбарлар корпуси керак — Президент

Йиғилишда раҳбарликка ёш кадрларни қўйиш, пенсия ёшидагиларнинг тажрибасидан мураббий ва ўқитувчи сифатида фойдаланиш ёки маҳаллада ёшларга устозлик қиладиган тизим яратиш муҳимлиги қайд этилди.

14:46 27.01.2026
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ишдан олинди

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ғаниев қўштирноқ остидаги «тадбиркор»ларга солиқдан қочишда йўл кўрсатиб юргани учун уни бугуннинг ўзида ишдан олиш топширилди.

14:11 27.01.2026
Францияда болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш қўллаб-қувватланди

Қонун лойиҳасининг яна бир моддаси мактабларда мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқини кенгайтиришни назарда тутади.

11:10 27.01.2026
Европа Иттифоқи 2027 йилга қадар Россия газидан тўлиқ воз кечишни маъқуллади

Венгрия ва Словакия вакиллари тегишли режага қарши овоз берди.

10:33 27.01.2026
«Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда

Бу йил тўртинчи маротаба ўтказилаётган тадбирда илк маротаба дунё давлатларида ўзбек маданияти ва санъатини кенг тарғиб қилган ҳамдўстлик мамлакатлари фуқаролари учун янги «Йилнинг энг яхши хориждаги ўзбек маданияти тарғиботчиси» номинацияси ҳам жорий этилиб, халқаро меҳмонларнинг иштироки кутилмоқда.

16:41 26.01.2026
Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)

Тошкент мезбонлик қилаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси доирасида Осиё Олимпия кенгаши президентлиги учун сайлов бўлиб ўтди.

15:48 26.01.2026