Жиззахдаги ЙТҲда «Nexia-3» ҳайдовчиси вафот этди
Фото: Жиззах ИИБ
Жиззах шаҳрида «Nexia-3» ва «Камаз» ўртасидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 19 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 9 декабрь куни соат 05:10 лар атрофида Жиззах шаҳар Хайробод МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-047 «Жиззах шаҳри—Дўстлик—Гагарин—М39» автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган.
Шароф Рашидов туманида яшовчи 2006 йилда туғилган ҳайдовчи «Nexia-3» русумли транспорт воситасини Олмачи-Хайробод йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг, машина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган «Камаз» русумли юк машинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида «Nexia-3» ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг