Жиззахда Қўриқлаш бошқармаси назоратчиси пора билан ушланди

Жиззах вилоятида Қўриқлаш бошқармасининг Жиззах шаҳар бўлими назоратчиси ва солиқ тизимида инспектор лавозимида ишлаган ходим пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда «Хавфсизлик» Telegram-каналида хабар берилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасининг Жиззах шаҳар бўлими назоратчиси таълим ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига ихтисослашган иккита МЧЖ фаолиятида юзага келган солиқ қарздорлиги ва жарималарни ўзининг танишлари ёрдамида камайтириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, қонунбузар солиқ қарздорлиги ва жарималарни камайтириб беришни жорий йилнинг июнь ойига қадар солиқ тизимида инспектор лавозимида ишлаган таниши орқали ҳал қилиб бериши кераклиги аниқланган. Мазкур шахс ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг