Ҳатто Жеймс Бонд ҳам коронавирусни “енга олмади”
Британия разведкаси агенти Жеймс Бонд ҳақидаги “Ўлиш вақти эмас” номли янги фильм премьераси коронавирус тарқалиши туфайли 2020 йил баҳоридан кузига, аниқроғи ноябрь ойига қолдирилди. Бу ҳақда ушбу фильм ижодкорлари маълумоларига таяниб Спутник хабар қилди.
“MGM, Universal студиялари ва “Бонд” продюсерлари Майкл Уилсон ва Барбара Брокколи дунё кинопрокат бозоридаги вазиятни чуқур ўрганишиб, унга баҳо берганларидан сўнг, “Ўлиш вақти эмас” фильмини чиқаришни 2020 йил ноябрь ойигача кечиктиришларини маълум қилишди”, — дейилади фильмнинг Твиттердаги расмий аккаунтида.
Қайд этилишича, 2020 йил 12 ноябрь куни Буюк Британияда фильм тақдимотини ўтказиш режалаштирилган. Шундан сўнг у бошқа мамлакатларга тарқатилади. Жумладан, АҚШда унинг премьераси 25 ноябрь куни ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг