ЖЧ—2026 саралаши: Ўзбекистон гуруҳдаги 2 ўйинда 2 ғалабага эришди. Статистика нима дейди?

Ўзбекистон терма жамоаси «Жаҳон Чемпионати—2026» 3-босқичининг 2-турида Қирғизистонга қарши баҳс олиб борди. Қийин кечган учрашувда ўзбекистонлик футболчилар 2:3 ҳисобида ғалабага эриша олди. Шу тариқа миллий жамоамизда 2 ўйинда 2 ютуқ бўлди ва 6 очкони қўлга киритдик.
Ўйинга тўхталадиган бўлсак, учрашувнинг 15-дақиқасида Кожо гол уриб мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2 дақиқа ўтиб «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов жавоб голига муаллифлик қилди.
Қирғиз Республикаси ўйинчиси Одилжон Абдураҳмонов мезбонларнинг иккинчи голини Ўткир Юсупов дарвозасига йўллади. Биринчи бўлим охирида Ҳусниддин Алиқулов бош билан тўпни дарвозага киритиб, ҳисобни тенглаштирди.
72-дақиқада қанотда тўпни эгаллаб олган Остон Ўрунов ажойиб ҳаракатлар билан ҳисобни 2:3 кўринишига олиб келди. Шу тариқа, футболчилартмиз учрашувда 2:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Кейинги учрашув 10 октябр куни Эрон терма жамоасига қарши кечади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг