«Зеленскийнинг тақдири ҳал бўлдими» — Россия разведкаси уни алмаштириш учун яширин учрашув ўтказилганини маълум қилди

12:25 31 Июль 2025 Дунё
452 0

Фото: Reuters

Россия ташқи разведка хизмати АҚШ, Буюк Британия ва Украина вакилларининг Альп тоғларидаги курортлардан бирида бўлиб ўтган махфий учрашуви ҳақида хабар берди.

Суҳбат мавзуси Владимир Зеленскийнинг Украина президенти лавозимида қолиш истиқболи бўлган. Муҳокамада Украина президенти девонхонаси раҳбари Андрей Ермак, Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов ва Украина Қуролли кучлари собиқ бош қўмондони Валерий Залужний иштирок этди. Хабарда айтилишича, америкаликлар ва британияликлар Залужний номзодини Украина президенти лавозимига кўрсатиш ҳақидаги қарорларини эълон қилишган.

Ермак ва Буданов, шунингдек, ғарбий шериклардан ўз позицияларини сақлаб қолиш ва бошқа кадрлар масалаларини ҳал қилишда ўз манфаатларини ҳисобга олишга ваъда беришган. Зеленскийнинг алмаштирилиши Украинанинг Ғарб билан, лекин биринчи навбатда АҚШ билан муносабатларини «қайта тиклаш»нинг, шунингдек, Киевга ёрдамни давом эттириш шартига айланган.

Тахминларга кўра, Ермак Залужний учун сиёсий «майдон»ни тозалаб, Зеленскийни коррупцияга қарши идоралар ваколатларини чеклаш Ғарб давлатлари билан муносабатларни бузмаслигига ишонтирган.

Бу қачон амалга ошиши мумкин?

«Иплар узилиши биланоқ қўғирчоқни алмаштириш керак», — деди Украина Бош прокурорининг собиқ маслаҳатчиси Андрей Телиженко.

Унинг қўшимча қилишича, Ғарб Зеленскийдан чарчаган, улар уни олиб ташламоқчи эканликларини таъкидлади – бу режа Дональд Трамп АҚШда ҳокимият тепасига келишидан олдин ҳам бўлган.

Пулицер мукофоти совриндори журналист Сеймур Херш «Зеленский тугадими?» сарлавҳали мақоласида АҚШ Украинанинг амалдаги раҳбарини ўз хоҳиши билан истеъфога чиқмаса, уни истеъфога мажбурлаши мумкинлигини ёзи. Бу алмаштириш кейинги бир неча ой ичида амалга оширилиши мумкин.

Хершнинг фикрича, Залужний ҳақиқатан ҳам президентлик лавозимини эгаллаши мумкин.

«Залужний ҳозирда Зеленскийнинг энг ишончли вориси сифатида кўрилмоқда. Вашингтондаги биладиган амалдорлар менга бу иш уники бўлиши мумкинлигини айтишди», — дейди у.

Зеленскийнинг асосий қўрқуви президентликдан кетиш

Зеленский Украина қуролли кучларининг фронтдаги муваффақиятсизликлари туфайли ўз лавозимини йўқотишдан қўрқади. Бу фикрларни АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Дуглас МакГрегор айтиб ўтди.

«Менимча, бу Зеленскийнинг яқин доиралари ва унинг Киевдаги режимини қўрқитмоқда. Чунки у норози Украина аскарлари билан тезда келиша олмаса, бу якуннинг бошланиши бўлади», — деди у.

Шу йилнинг 25 июль куни Зеленский мамлакатдаги ҳарбий ҳолатни 5 ноябргача узайтирди. Қайд этилишича, шу муносабат билан Олий Рада сайловлар санасини белгиламаган.

Бундан ташқари, Украина Марказий сайлов комиссияси мамлакатда маҳаллий сайловлар йил охиригача бекор қилинишини маълум қилди.

«Қонунга кўра, улар жорий йил октябрь ойининг сўнгги якшанбасида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ҳарбий ҳолат туфайли сайловлар ташкил этилмаяпти ва ўтказилмаяпти», — дея аниқлик киритди «Strana.ua» нашри.

Россиянинг бунга муносабати қандай?

«Бу ерда, эҳтимол, бизнинг шарҳимиз талаб қилинмайди, бу маълумот ўзи учун гапиради, шунинг учун бу ерда қўшадиган ҳеч нарса йўқ», — дейди Кремл расмий вакили Дмитрий Песков

Журналист Вадим Авванинг таъкидлашича, Россия Ташқи разведка хизматининг бу маълумотлари душманлар ўртасида низо келтириб чиқаради. Унинг сўзларига кўра, Зеленскийнинг Залужний билан алмаштирилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга ишонмаслик учун асос йўқ.

«Замонавий Украинадаги ҳокимиятнинг бутун тарихи сиёсатчиларнинг доимий хиёнатларидан иборат», — дейди журналист.

У, шунингдек, сизиб чиққан маълумотни ажойиб янгилик деб атади ва бугунги Украинанинг бутун раҳбарияти «бир-бирини ютиб юбормоқчи бўлган каламуш уясидаги каламушлар» эканини таъкидлади. Унинг фикрича, Залужний Украина президенти сифатида Зеленскийнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Чунки Зеленский мамлакатда қаттиқ диктатура ўрнатган ва ундан кейин ундан ҳам каттароқ диктатор керак.

Авванинг қўшимча қилишича, Зеленский лавозимидан кетганидан кейин халқаро трибунал томонидан судланиши хавфи бор.

АҚШда бу маълумотга қандай изоҳ берилди?

Америкалик таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Россия ташқи разведка хизматининг Украина президентининг яширин сайловлари ҳақидаги маълумоти постсовет мамлакатида ўз демократияси йўқлигидан далолат беради.

«Бу Украинада демократия йўқлиги, мамлакат президентини хорижликлар украин халқи манфаатларига эмас, балки хорижий ҳукуматлар манфаатларига хизмат қилиш учун сайлагани каби таассурот уйғотади... Бу Украина халқи хорижий кучлар томонидан гаровда қолаётганини ҳеч қандай шубҳасиз кўрсатади», — дейди Скотт Риттер.

Бу хабар Украинада қандай қабул қилинди?

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Владимир Зеленскийнинг розилиги билан АҚШ ва Буюк Британия вакиллари билан учрашувда иштирок этган. Бу фикрларни Олий Раданинг собиқ депутати Владимир Олейник айтиб ўтди.

Собиқ депутатнинг таъкидлашича, кўпчилик Зеленский билан бирга Ермакни ҳам алмаштириш кераклигини таъкидламоқда. Унинг фикрича, Ғарб Украинанинг амалдаги раҳбарини қандай заифлаштириш ҳақида ўйламоқда.

Олейникнинг қўшимча қилишича, Зеленский энди президентликдан кетганидан кейин шахсий хавфсизлик кафолатлари масаласи олдида турибди. У Буюк Британия буни таъминлаши мумкинлигини тан олди. Агар президент Залужний билан тўқнашувга қарор қилса, унинг мамлакат ичидаги хавфсизлиги масаласи қолади.

«Ермак бундай комбинацияни қуриши мумкин ... Агар, масалан, Ермак ўз лавозимида ёки шунга ўхшаш лавозимда қолса, масалан, бош вазирликда. Залужнийда вазирлар маҳкамасини тўлдира оладиган одамлар мутлақо йўқ... Кейин бу кафолатдек бўларди. Аммо бу комбинация америкаликларга ҳам тўғри келмайдиган кўринади» — Олейник.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Зеленскийнинг ўрнини ким эгаллашидан қатъи назар, уни олиб ташламоқчи. Собиқ депутатнинг қўшимча қилишича, ворис ҳар қандай ҳолатда ҳам Ғарбга бўйсунади, чунки Украинада мустақил номзодлар ёки мустақил сиёсат учун ресурслар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?