Юрт тумори — Тўмарис

Жасорати, мардлиги, оқилалиги билан миллатимизнинг ғурури ва ифтихорига айланган Тўмариснинг қаҳрамонлиги йиллар, асрлар ўтса-да, ватанпарварлик, жасорат ва садоқат тимсоли бўлиб қолаверади. Пойтахтимиздаги Ўзбек Давлат қўғирчоқ театрида саҳналаштирилиб мухлислар ҳукмига ҳавола этилган “Юрт тумори — Тумарис” асарини томоша қилсангиз, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз.

Драматург Тўра Мирзо асари асосида саҳналаштирилган мазкур саҳна асарида Тўмарис жасорати орқали юртпарварлик, бурчга садоқат сингари хислатлар тараннум этилади. Асар намойиши давомида инсоний фазилатлардан йироқ, разил, сотқин, ўзгалар ортидан иш кўрувчи хоин кишилардан нафратлансак, мураккаб даврда юрт келажаги ва равнақи йўлида мардонавор курашган ва матонат тимсолига айланган она Тўмарис қалбларимизда фахр туйғусини уйғотади.

Асар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ш. Юсупов томонидан саҳналаштирилган.
М. ХОЛМАТОВА.
Суратларда ”Тўмарис” спектаклидан лавҳалар акс эттирилган.
Ҳакимжон ЙЎЛДОШЕВ олган суратлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг