Юқори технологик радиоактив уран конларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланилади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Илм-фан ва инновациялар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023-2025 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган амалий лойиҳа, 2023-2027 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган фундаментал лойиҳа ва илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида қўшимча маблағ ажратган ҳолда бажарилиш муддати узайтириладиган инновацион лойиҳани молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Кенгаш йиғилиши Олий таълим, фан ва инновациялар вазир ўринбосари Шаҳло Турдикулова раислигида ўтказилди.
Кенгаш аъзолари томонидан юқори технологик радиоактив уран конларига истиқболли майдонларни башоратлашда сунъий интеллект ва машинали ўрганиш технологияларини яратиш, ярим ўтказгичли перовскитларга асосланган энергиятежамкор тузилмаларнинг ёритувчанлик хусусиятларининг фундаментал асосларини ўрганиш, тухумдонлар муддатидан аввалги етишмовчилиги (TMAE), эрта менопаузанинг дастлабки босқичлари ва унинг оқибатида келиб чиқувчи асоратларни эрта аниқлашнинг интеграцион дастурий маҳсулотини яратиш каби лойиҳаларини молиялаштириш қўллаб-қувватланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг