Тошкентда патруль хизмати автомобиллари ўзгармоқда (фото)
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизматининг автопарки босқичма-босқич янгилаб борилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Янги автомобиллар инспекторларнинг кундалик хизмати учун керак бўлган барча зарур алоқа воситалари ҳамда ташқи ва салон ичини доимий тасвирга олишга мўлжалланган кузатув камералари билан жиҳозланган.
Шунингдек, пост-патруль хизмати автомобиллари ҳам янги дизайнга эга бўлган. “Бу тизимда олиб борилаётган ўзгаришларнинг бир қисми бўлиб, Тошкент шаҳар ички ишлар органлари хизмати сифат жиҳатидан янги босқичга қадам қўяётганидан далолат беради”, — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг