Ёзёвонлик балиқчилар ибрати
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Марказий Фарғона ҳудудида жойлашган Ёзёвон тумани табиий ўрмонлари, чўллари, бепоён кенгликлар бўйлаб ястаниб ётган қум барханлари, серсув сойлари билан машҳур. Табиий иқлим шароити билан боғлиқ бундай қулайликлар кейинги йилларда туманда туризмни ривожлантиришда беқиёс ҳиссасини қўшмоқда.
Айни жараёнда балиқчилик тармоғи ҳам жадал ривожланиб, у гастрономик, экотуризм ривожида муҳим омил бўлиш билан бирга, туман иқтисодиёти драйверларидан бирига айланмоқда. Бугунги кунда Ёзёвон туманидаги 84 та балиқчилик фермер хўжаликларига 1800 гектар майдон бириктирилган.

Балиқчилик фермер хўжаликлари борасида Ёзёвон тумани Фарғона вилоятида пешқадам ҳисобланади. Ёзёвон тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутасаддилари берган маълумотга кўра, ўтган йили фермер хўжаликлари томонидан 2793 тонна балиқ овланди. Бу йил ушбу кўрсаткични сезиларли даражада ошириш кўзда тутилган.
— Хўжалигимиз тасарруфида 65 гектар балиқ кўли бор, — дейди “Катта тош балиқлари” фермер хўжалиги раҳбари Файзулло Имомов. — Шундан 3 гектари интенсив балиқ кўли. Оддий усулда гектарига 35-40 центнер ҳосил олинса, интенсив кўлда ҳосилдорлик гектарига 65-70 центнерни ташкил этади. Шу боис босқичма-босқич сув ҳавзаларини тўлиқ интенсив кўлга айлантиришни мақсад қилганмиз. Бу борада илм-фан ютуқлари, дунё тажрибасидан самарали фойдаланиляпти.

Шу кунларда балиқ овлашга киришилиб, Фарғона водийси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан келган харидорларга улгуржи нархда етказиб берилмоқда. Айтиш жоиз, фермер хўжалиги қошида чавоқ ишлаб чиқариш, омихта ем тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган. Бу балиқ тайёрлаш жараёнида нархни арзон бўлиши ва даромад салмоғи янада ошишини таъминлаяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг