Ёзёвон моши Хитойга экспорт қилинмоқда
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Марказий Фарғона ҳудудида жойлашган Ёзёвон туманида кейинги йилларда экспортбоп, жаҳон бозорида харидоргир маҳсулотлар етиштириш бўйича ўзига хос тажриба мактаби яратилмоқда.
Бу борада асосий мақсад аҳолининг доимий даромад манбаини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилаётгани эътиборга лойиқ.
Эрта баҳорда туман ҳокимлиги ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги экини – мошни Хитойга экспорт қилиш билан шуғулланувчи «Besoft Export» МЧЖнинг бир цехи Ёзёвонга олиб келинди. Навбаҳор қишлоғида иш бошлаши учун барча шароит яратиб берилди..

— Шу тариқа тадбиркор фермер хўжаликлари билан ғалладан бўшаган 2450 гектар майдонда махсулот етиштириш бўйича шартномалар тузиб, мош уруғи етказиб берди, — дейди Ёзёвон тумани ҳокими ўринбосари Мирзоанвар Пирматов. — Айни кунларда МЧЖ мутахассислари томонидан ҳосилни йиғиб олиш ишлари ташкил этилиб, 1 кг мош учун 11 мин сўмдан пул тўланмоқда.
Ўзаро келишув асосида туманда етиштирилган мош Хитойга экспорт қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг