“Ёзёвон илҳомлари” мушоираси

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ва Ёзёвон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳудуддаги “Толқудуқ буво” дам олиш масканида мустақиллик мушоираси бўлиб ўтди.
“Ёзёвон илҳомлари” деб номланган мушоира доирасида нафақат Фарғона, балки қўшни вилоятлар, пойтахтдан келган таниқли шоир ва ёзувчилар қатнашди.
— Ишонамизки, ушбу ижодий мулоқот келажакда мамлакатимиз миқёсида ўтказиладиган адабиёт байрамларидан бирига айланади, — дейди Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Дилшода Эргашева.—Бугунги мушоира жуда қизиқарли ташкил этилиб, унда она Ватан, мустақилликни улуғловчи шеърлар ўқилди. Фахрий ва ёш ижодкорлар тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Ижодий мулоқот якунида “Ёзёвон илҳомлари” мушоирасини ҳар йили энг улуғ, энг азиз истиқлол байрами арафасида ўтказиб боришга келишиб олинди.
Ботир МАДИЁРОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг