Ёзнинг қайноқ тафти (Фотолавҳа)

14:00 19 Июль 2022 Жамият
1213 0

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Биламизки ҳозирги ёзнинг жазирама иссиғида ҳамма ўзини соя салқин жойларга уради. Бугун кўчаларда қандай ҳолатда бўлмасин соябон биланми ёки қўллари билан бўлсада ўзини қуёшнинг қайноқ тафтидан пана қилишга ҳаракат қилаётган инсонларни учратиш мумкин. Балки ёзнинг жазирама кунлари кимларгадир ёқар, лекин кўпчилк салқин жойларни қўмсаши табиий.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Шу сабабли ҳиёбон, сайилгоҳлар, дам олиш масканлари болаларнинг шодон кулгуларига тўла, қайсидир болакай музқаймоқни мазза қилиб емоқда, яна қайсидир болакай фаввораларнинг жимир-жимир товланаётган томчиларга ошиқ бўляпди.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

    Шундай жазирама кунларда шифокорлар кўпроқ ичимлик сувлари ичишни, агар зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликни тавсия қилишади.  Аммо азалдан ўзбек халқи қуёш севар халқ бўлиб келган. Балким шу сабаб жазирама кунларда ҳам ўз ишларини битириш мақсадида қуёшнинг қайноқ тафтида юришдан ҳайиқишмас.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

    Юртимизни бежизга жаннатмакон диёр дейишмайди, чунки тўрт фасл ўз гўзаллигини кўрсатиб келади. Ёз фаслли эса айниқса болажонлар учун энг яхши фасл ҳисобланади. Бунга сабаб эса мактаблардан таътилга чиқишади. Ёз фаслини фақат ўйинқароқлик, дам олиш фаслидек қабул қилишади.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?