“Ёш адлиячи” дастури: ёзма саводхонликка алоҳида эътибор қаратилмоқда
Яқинда ишга қабул қилинган ходимлар учун Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан амалга оширилаётган “Ёш адлиячи” дастури доирасида ёш кадрларнинг давлат тилида иш юритиш маданиятини такомиллаштириш ҳамда ёзма саводхонлигини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир.
— Адлия ходими, умуман, ҳуқуқшунос учун саводхонлик жуда муҳим жиҳат ҳисобланади, — дейди Сирдарё вилояти адлия бошқармаси маъсул ходими Дилноз Умрзоқова. — Шу боис туман-шаҳар адлия бўлимларига ишга қабул қилинган янги ходим борки, ҳар бирининг ушбу касбий талабга яраша, яъни мукаммал ёзма саводхонлик қобилиятига эга бўлиши таъминланмоқда. Бунда “Ёш адлиячи” дастури доирасидаги ўқув-семинарлар ҳам катта самара бераётир. Машғулотларда юқори малакали филологлар, хусусан, Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари томонидан ёзма нутқнинг аниқлиги, услубий равонлик, ҳужжат тилининг соддалиги ва саводхонликнинг бошқа жиҳатлари бўйича сабоқлар берилмоқда.
Шунингдек, “Ёш адлиячи” дастури бўйича ёш ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш, уларни амалий фаолиятга тайёрлаш, адлия тизимининг барча йўналишларида сифатли билим ва кўникмаларга эга бўлишига замин яратиш бўйича назарий машғулотлар, психологик тренинг, интерактив ўйинлар ташкил этилаётир.
Маълум қилинишича, ҳозирда вилоят бўйича адлия тизимида ишлаётган ходимларнинг 48 нафари 30 ёшгача бўлган ёш мутахассислар ҳисобланади.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг