Яқин Шарқдан Ўзбекистонга эвакуация қилинганлар сони 25 мингдан ошди

12:43 10 Март 2026 Жамият
288 0

Яқин Шарқ давлатларидан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 10 март соат 07:00 ҳолатига кўра, жами 25 047 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилган.

Билдирилишича, шу кунга қадар Саудия Арабистонидан 21 017 нафар, Бирлашган Араб Амирликларидан 3 555 нафар, Эрондан 47 нафар, Қатардан 394 нафар, Баҳрайндан 27 нафар, Ўмондан 7 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган.

ТИВ хабарига кўра, айни пайтда қайтариш ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлар орқали амалга оширилмоқда.

«Ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер