Яқин Шарқдан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 19 мингдан ошди
Яқин Шарқ давлатларидан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 8 март соат 07:00 ҳолатига кўра, жами 19 347 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилган.
Билдирилишича, 7 март куни Саудия Арабистонидан 9 та рейс амалга оширилиб, 1 680 нафар, Бирлашган Араб Амирликларидан 2 та рейс орқали 394 нафар, Эрондан эса 5 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган.
7 март куни Ўзбекистоннинг Қатар ва Саудия Арабистонидаги элчихоналари Транспорт вазирлиги билан биргаликда Доҳа шаҳрида бўлган ватандошларимизнинг биринчи гуруҳини (208 нафар) эвакуация қилган. Улар «Centrum Air» авиакомпанияси рейси билан Ар-Риёд халқаро аэропортидан учиб, бугун соат 05:40 да Тошкентга соғ-саломат етиб келган.
Шу билан бирга, Қатардаги дипломатик ваколатхона томонидан кейинги эвакуацияни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг иккинчи гуруҳи шакллантирилган. 126 кишилик гуруҳ дипломатлар ҳамроҳлигида элчихона томонидан ижарага олинган 3 та автобусда Доҳа шаҳридан олиб чиқилиб, Риёд – Тошкент йўналиши бўйича 8 март куни амалга ошириладиган навбатдаги чартер рейси орқали эвакуация қилиниши режалаштирилган.
«Ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг