Фарғона вилоят перинатал марказида янги бино фойдаланишга топширилди
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилоят перинатал марказида янги қуриб битказилган 4 қаватли замонавий неонатал блок тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, кейинги йилларда юртимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар самараси хусусида тўхталиб ўтди. Бунинг натижасида Фарғона тиббиётида ҳам қувонарли ўзгаришлар бўлиб, хизмат кўрсатиш сифати ва кўлами кенгайиб бораётганини таъкидлади.
Айни жараёнда биргина ўтган 2022 йилнинг ўзида вилоятда 64 та тиббиёт муассасаларида қарийб 150 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилгани эътиборга лойиқ. Лойиҳа қиймати 19 миллиард сўмдан зиёд бўлган ушбу бино қурилиши ҳам бу борадаги эзгу ташаббусларнинг мантиқий давомидир.
- Янги бинода репродуктив саломатлик маркази, консультатив поликлиника, 18 ўринли чақалоқлар реанимацияси ва 20 ўринли соғлигида нуқсони бор чақалоқлар парвариши бўлими, шаҳар-туманлардан келувчи бемор болалар учун 20 ўринли марказ ҳамда замонавий лаборатория фаолияти йўлга қўйилди,-дейди Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов. – Бу ерда энг малакали тиббиёт ходимлари томонидан касалликларни сифатли даволаш, касалликлар профилактикаси каби йўналишларда хизмат кўрсатилади.
Ботир Мадиёров
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг