Янги йил арафасида янги боғча очилди

16:33 19 Декабрь 2023 Жамият
466 0

Фото: “Халқ сўзи”

Оқдарё туманининг Гўзалкент маҳалласидаги 9-мактабгача таълим ташкилотининг замонавий қиёфада қурилган янги биноси фойдаланишга топширилди.

90 ўринга мўлжалланган мазкур объект маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли, айниқса болажонлар учун янги йил байрамига ажойиб совға бўлди.

Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг эски биноси паст қувватда бўлиб, бу ердаги шароит ҳам қониқарсиз эди. Инвестиция дастури асосида 4,2 миллиард сўм маблағ эвазига янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган ушбу бинода болажонлар учун ҳам тарбиячилар учун ҳам барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Бинонинг очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокимлиги, нуронийлар ва маҳалла фаоллари ушбу қувончли кун билан барчани қутлаб, юртимизда ёшлар таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг жамоатчилик вакиллари бинода болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишишди.

Шу ўринда айтиш керакки, Оқдарё туманида 205 та МТТ мавжуд бўлиб, шундан 30 таси давлат, 164 таси оилавий ва 11 таси давлат хусусий шериклик асосидаги боғчалардир. Туманда 3-7 ёшдаги болалар сони 14656 нафарни ташкил қилади. Шундан 12271 нафари МТТларга қамраб олинган. Қамров даражаси эса 83,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер