Ялпи мажлисида Олий суд раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди

13:52 21 Сентябр 2024 Сиёсат
1574 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Сенатнинг 57-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Икрам Тухтамуратович Муслимов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига ҳамда Олимжон Хамитович Исмаилов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?