Водийда янги газ кони топилди
Андижон вилоятидаги Учтепа конида янги газ қудуғи ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, табиий газни разведка қилиш учун мўлжалланган 7-сонли қудуқдан саноат ҳажмида газ отилиб чиқа бошлади. Бир кеча-кундузда чиқаётган газнинг ўртача ҳажми 300 – 350 минг метрга кубга тенг.
Мазкур қудуқнинг чуқурлиги 1350 метрни ташкил этади. Янги конда ўн кун давомида газ конденсати бўйича изланишлар олиб борилади, газ манбаси босими, ҳарорати ва таркиби ўрганилади.
Хабарда мазкур янги қудуқ Фарғона водийси аҳолисини газ билан таъминлаш имконини кенгайтириши қайд этиб ўтилган.
Маълумот учун, давлат раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, 2017 йилда Учтепа конида геологоразведка ишлари бошланган эди. Мазкур жараёнларни 2021 йилгача давом эттириш кўзда тутилган.
Андижон вилояти Булоқбоши туманида жойлашган ушбу кондаги 1, 3, 4, 5 - сонли қудуқлардан саноат ҳажмида 386 минг метр куб ҳажмида газ топилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Қийинчиликларда тобланган, ички куч ва оғриқларни жиловлай олган — «Инсон»
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Сенаторлар ва Сенат девони ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг