VII Европа киноси фестивали бошланди
Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»
Пойтахтимиздаги "Зарафшон" ресторанида “O‘zbekkino” Миллий агентлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси ҳамда Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси билан ҳамкорлигида VII Европа киноси фестивали очилиш маросими ўтказилди.
Маълумотларга кўра, бу галги фестивал дастурида Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззах шаҳарларидаги катта экранларда Европанинг етакчи режиссёрлари томонидан яратилган фильмлар намойиш этилиши режалаштирилган.
Фестивал доирасида Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия каби 12 та Европа мамлакатининг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган ўнта фильм тақдим этилади. Улар комедия жанрида суратга олинган драма “Белгияликлар Қироли”, “Қишдаги Луиза” антмацион фильм, “Европа билан хайрлашув” ҳужжатли фильми, “Ҳомо сапиенс”, “Жаннат 89” бадиий фильмлари кабилардир.
- Бу сафарги фестивал масштаби кенглиги, киножанрлар ранг-баранглиги, қолаверса, барча ёшдаги томошабинлар аудиториясига мослиги билан алоҳида аҳамиятли. - дейди “O‘zbekkino” миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев. - Бу каби халқаро тадбирлар киноижодкорларимизга янги илҳом ва шижоат бағишлайди, десак янглишмаймиз.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, барча фильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилади. Киносеансларга кириш бепул.
Юлдуз Ўрмонова,
"Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг