Вьетнамда «Кадзики» тайфуни оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди

Вьетнамнинг марказий ҳудудида «Кадзики» тайфуни кучли зарар етказди. ТАСС хабар беришича, табиий офат натижасида камида 3 киши ҳалок бўлган, яна 13 нафар фуқаро жароҳат олган.
Маълумотга кўра, ҳалокат ҳолатлари Ниньбинь, Нгеан ва Хатинь провинцияларида қайд этилган.
Табиий офат оқибатида 6,8 мингдан ортиқ уй жабр кўрган ёки қисман вайрон бўлган, 3,1 минг уй эса сув остида қолган. Ёмғирлар 31 минг гектардан зиёд дунёнинг асосий маҳсулоти ҳисобланган шоли майдонларини ва 2,2 минг гектар мевали боғларни вайрон қилган.
Шунингдек, 1,7 миллиондан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолган, чунки тайфун 740 дан зиёд электр устунларини йиқитган.
Бундан ташқари, мамлакатнинг Марказий қисмидаги икки аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилган. Натижада 30 та рейс бошқа аэропортларга йўналтирилган, 35 та рейс эса бекор қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг