«Uzbekistan Airways» талабаларга муҳим эслатма билан чиқди
Ўқув йилининг иккинчи ярмида дарслар онлайн тарзда бошланиши муносабати билан «Uzbekistan Airways» талабаларга мурожаат билан чиқди:
• 2022 йил 23 февралгача, шу жумладан, бепул парвозларга чегирма сақланиб қолган ҳолда, 24 январгача бўлган авиақатновларга 50% чегирма билан харид қилинган авиачипталарни 23 февралга қадар бепул қайта бронь қилишлари мумкин;
• Деканатдан маълумотнома ва талабалик гувоҳномасини тақдим қилсалар, харид қилаётган савдо жойларидан 50% чегирма билан авиачипталарни расмийлаштиришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам «Uzbekistan Airways» қишки таътилнинг узайтирилиши муносабати билан 10.01.2022 га қадар чегирма асосида харид қилинган авиачипталар 23 январгача мавжуд рейсларга бепул қайта бронь қилиб берилиши ҳақида хабар берилганди. Бундан бир неча кун олдин эса мамлакатимиздаги эпидомологик вазиятдан келиб чиқиб Олий ўқув юртларидаги дарслар бир ой муддатга онлайн режимга ўтказилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг