Ургутда «Томорқа – даромад манбаи» мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат университети Ургут филиалида «Томорқа – даромад манбаи» мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳамда Тошкент Давлат Аграр университети ҳамкорлигида ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилиниб, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини замонавий асосда ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Тадбирда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш ва халқаро тажрибаларни жорий этиш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, семинарда «Кремний кучи» суюқ органик ўғити экинлар ҳосилдорлигига ижобий таъсири ҳақида тақдимот қилинди ҳамда «Узагростар холдинг» компанияси томонидан молиявий ёрдам механизмлари тушунтирилди.
Семинарда 200 дан ортиқ деҳқон ва томорқа ер эгалари ҳамда 100 нафарга яқин фермер хўжаликлари вакиллари фаол иштирок этдилар.
Тадбир якунида иштирокчиларга замонавий агротехнологияларни жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш ва молиялаштириш масалалари бўйича фойдали тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг