Улуғ олимни хотирлаб

20:43 01 Март 2024 Жамият
514 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Бугун Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов таваллудининг 95 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбонидаги адабиётшунос олим ҳайкали пойида «Адабиёт яшаса – миллат яшар» номли тадбир бўлиб ўтди.

Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, адиблар, кенг жамоатчилик, ҳарбийлар ва Озод Шарафиддиновнинг оила аъзолари иштирокидаги тадбир олим ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.

Тадбирни адибнинг ўғли Алишер Шарафиддинов очиб берди. Шундан сўнг, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа давом эттирди.

Сўзга чиққанлар Озод Шарафиддинов ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигида миллий ва жаҳон адабиёти анъаналарини уйғун қабул қилиш тамойилларини бошлаб бергани, миллий адабиётни шакллантириш муаммолари, ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигини қайта қуриш, жаҳон адабиёти анъаналарини ўзлаштириш ҳамда таржима санъатини юксалтириш масалаларини тадқиқ этганини таъкидлади.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер