Украинадаги урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси қамалди
Фото: Видеодан кадр
Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судида Украинадаги урушда қатнашган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, судланувчи 2023 йилда Санкт-Петербург шаҳрида ишлаётган вақтида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўла туриб, моддий манфаатдорлик эвазига Россия Федерацияси қуролли кучлари сафига ёлланган.
2023 йил октябрь ойида содир бўлган турли ҳужумлар оқибатида яраланган шахс Ўзбекистонга қайтган. Унга тегишли телефон текширилганда, Россия Федерацияси қуролли кучлари сафига ишга киргани бўйича ҳарбий гувоҳнома, Мудофаа вазирлигига тегишли ҳарбий госпиталда жароҳат олгани бўйича маълумотнома ҳамда РФ фуқаролиги паспорти акс этган фотосуратлар топилган.
Судланувчи Жиноят кодексининг 154−1-моддаси (Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, кодекснинг 57-моддаси (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланган ҳолда уч йилга озодликдан маҳрум этилди. Жазо умумий тартибли колонияда ўталиши белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг