UFC Рамазон Темировни 1 йилга дисквалификация қилди
Жанговар спортлар антидопинг ташкилоти ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Рамазон Темировни антидопинг қоидаларини бузгани учун UFCʼдан бир йилга дисквалификация қилди. Бу ҳақда промоушеннинг расмий сайтида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Рамазон Темировда триметазидин – юрак етишмовчилиги ва бошқа юрак касалликларида қўлланиладиган, UFC томонидан тақиқланган моддалар рўйхатидаги гормонал ва метаболик модуляторлар синфига мансуб дори воситаси аниқланган.
Тақиқланган модда мавжуд бўлган намуна Темировдан шу йилнинг 12 июнь куни Таиланднинг Пхукет шаҳридаги мусобақадан ташқари даврда, кейин эса 4 июлда айнан Пхукетда қайта намуна олинган. Рамазон Темиров 12 июндан 4 июль куни топширган тести ижобий чиққани ҳақида хабардор қилинмагани сабабли, иккала ҳолат ҳам UFC ADP қоидалари бўйича битта қоидабузарлик сифатида кўрилади.
Рамазон Темиров Жанговар спортлар антидопинг ташкилоти билан батафсил суҳбат ўтказиб, триметазидиндан фойдаланганини тан олган. У дори воситасидан фойдаланишдан аввал унинг тақиқланган статусини текширмаган ва шифокорига ўзи допинг назорати остидаги спортчи эканини айтмаган бўлсада, ушбу дори шифокор томонидан тиббий сабаб билан ёзиб берилганини ва чекланган муддат давомида қабул қилинганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилган. Шу сабабли тақиқланган моддадан фойдаланиш сезиларли даражада натижасини оширишга сабаб бўлмаган. Бу эса жазони юмшатган.
Антидопинг қоидаларига мувофиқ, ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Рамазон Темиров 2026 йил 5 июлдан сўнг октагонга қайтиши мумкин бўлади. Маълумот учун, Рамазон Темиров шу вақтга қадар UFCʼда иккита жанг ўтказиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг