Уч ҳудудда қарийб 656 миллион сўмлик «свет» ва «зангори ёқилғи» ўғирланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди деб хабар бермоқда, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида «М.З.» фермер хўжалиги масъул шахслари «Ноғойқўрғон» МФЙ ҳудудидаги ер майдонида сув насосини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 259 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош бўлган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида ҳам аниқланган.
Маълум бўлишича, «З.» оилавий корхонаси раҳбари Х.И. «Ғиждувоний» МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасига ташқи таъсир кўрсатиб, 255,8 миллион сўмлик табиий газдан тижорат мақсадида ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Бундан ташқари, департаментнинг Қўштепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Й.Й.» фермер хўжалиги масъул шахслари электр ҳисоблагич ускунасига ташқи таъсир кўрсатиб, 141 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг