U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ғалаба билан бошлади
Бугун, 7 январь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган U-23 Осиё кубоги–2026 мусобақасининг гуруҳ босқичи, 1-тури доирасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси илк учрашувини ўтказди.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа “Шаҳзода Файсал бин Фаҳд” стадионида Ливан жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 23-дақиқада Амирбек Саидов томонидан очилди. Иккинчи бўлим бошида, 50-дақиқада Равшан Хайруллаев ҳисобни мустаҳкамлади. 57-дақиқада эса Сардорбек Баҳромов Ўзбекистоннинг учинчи голни киритиб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.
Ливан жамоаси сафида Леонардо Шаҳин 65-дақиқада ва учрашувга қўшиб берилган 90+5-дақиқада гол уриб, ҳисобни қисқартирди, бироқ бу рақибга очко олиб келмади.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “C” гуруҳида 3 очко билан биринчи ўринга кўтарилди.
“Оқ бўрилар” навбатдаги ўйинини 10 январь куни Эрон термасига қарши бугунги стадионда ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг