Туркияда Украинадаги можарога барҳам бериш шарти айтилди

Фото: Anadolu Agency
Агар АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Россия томонидан илгари сурилган шартларни қабул қилса, Украинадаги можаро яқин келажакда тугаши мумкин. Бу ҳақда Туркиянинг «Ватан» партияси раиси ўринбосари Хоқон Топқурулу айтиб ўтди.
«Кўриниб турибдики, можаро ниҳоясига етаётганга ўхшайди. Агар Трамп жамоаси сўнгги ҳафталарда қўлга киритган устунлигини сақлаб қолса, у асосан Россия талабларини қабул қилади ва урушни тугатади», — деди Топқурулу.
Сиёсатчи президентлар Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг Истанбулда учрашиши эҳтимолини имкон қадар баҳолади, аммо бунинг амалга ошиши учун Туркия можарода воситачи сифатида ўз имкониятини қўлдан бой бермаслиги кераклигини таъкидлади.
Бир кун аввал «The New York Times» эксперт ва таҳлилчиларга таяниб, Украина бошқа давлатлар қатори АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган хавфсизлик кафолатлари эвазига ўз назорати остидаги Донбасс ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқишга рози бўлишини ёзган эди. Бугун Украина «Украинага Ғарб хавфсизлик кафолатларини олиб келадиган тинчлик келишуви эвазига» ҳудудни беришга рози бўладиган вазиятга тушиб қолди, деб ёзди нашр.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг