Туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик энди фақат жабрланувчининг аризасига кўра кўриб чиқилади
Иллюстратив фото
Туҳмат, ҳақорат қилиш каби ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Тегишли қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни бекор қилишга қаратилган айрим ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда автомат телефонларни шикастлантирганлик, рухсатсиз радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.
Шу билан бир қаторда, айрим белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар, жумладан, туҳмат, ҳақорат қилиш жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.
Шунга қарамасдан, жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, вояга етмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаса, ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз иш юритишни бошлаши шарт.
Таъкидлаш жоиз, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида июнь ойида тиланчилик билан шуғулланаётган шахсларга қарши ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида 300 нафарга яқин шахслар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг